Тошкентда “Минута славы” талантлар шоуга кастинг ўтказилади

Дата: 17:39, 16-07-2014.

Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 19 июлида Тошкентдаги “Кинопром” компанияси офисида “Минута славы” талантлар шоуга (Биринчи канал, Россия), кастинг ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот Киношники сайтида жойлаштирилган.
Кастингда қатнашишни истаганларга ягона талаб қўйилади. У ҳам бўлса санъатнинг у ёки бу соҳасида ўзига хос истеъдодга эга бўлишдир.
Шунингдек, кастингда иллюзионистлар, гимнастлар, полвонлар, ҳайвон ўргатувчилар, раққослар, тақлид усталари қатнашишлари мумкин.
Кастингда иштирок этиш текиндир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: