Тошкентда Мода ҳафталиги бўлиб ўтади
Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – 24-29 ноябр кунлари Тошкентда Мода ҳафталиги бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Беш кун давомида кўплаб маҳорат дарслари, семинар-тренинглар, намойишлар, конкурслар, шунингдек, якуний Гала-fashion шоу бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди ташкилий қўмитада.
Ҳафталикда истеъдодли, муваффақиятли ва ёрқин дизайнер, уста ва мутахассисларни бир жойга йиғади. Тошкент Мода ҳафталигининг ўзаги Шарқ гўзаллиги ва анъаналарини акс эттириш бўлади.
Илк марта ҳафталик давомида ўзбек дизайнерларининг муаллифлик намойишлари ўтказилади.
Ҳафталик стилист, визажист ва nail-art йўналиши мутахассисларининг республика конкурси билан очилади. УндаЎзбекистонлик косметолог, нейл-дизайнерлар, сартарошлар, визажистлар, гўзаллик салонлари раҳбарлари иштирок этадилар.
Италия Миллий мода палатаси президенти Марио Боселли ҳафталикнинг махсус меҳмони бўлади. Ҳафталик дастурида итальян дизайнерларининг сўнгги Milano Moda Donna 2015 (Милан Аёллар модаси ҳафталиги) коллекциялари намойиш этилади.