Тошкентда Молдованинг Ўзбекистондаги янги элчиси қабул қилинди

Дата: 18:25, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Молдова Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Киев шаҳрида) Руслан Болбочанни қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги иккитомонлама шаклдаги ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашувда икки давлатнинг турли соҳалардаги мулоқотини фаоллаштириш, жумладан буни қўшма тадбирлар ўтказиш, бизнес-доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш йўллари билан амалга ошириш маъқулланди”, - дейилади сешанба кунги хабарда.

Суҳбат давомида томонлар халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳам фикр алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: