Тошкентда МОМИҲ дастурининг вазирлик конференцияси очилди

Дата: 15:36, 14-11-2019.

Тошкент. 14 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкентда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг (МОМИҲ вазирлик конференцияси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"14 ноябрь куни Тошкентда МОМИҲ дастурининг 18-вазирлик конференциясининг очилиши бўлиб ўтди. (...) Конферентция мавзуси "Янги МОМИҲ дастури-минтақавий ҳамкорлик уфқларини кенгайтириш", - дейилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Конференцияда Ўзбекистон ҳукумати аъзолари, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Такехико Накао, иқтисодиёт, инвестиция ва савдо соҳасида 11 мамлакат вакиллари, халқаро молия институтлари, халқаро ҳамкорлик ташкилотлари вакиллари ва дипломатик миссиялар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Таъкидланганидек, МОМИҲ дастурлари минтақавий ташаббусларни амалга оширишнинг долзарб масалаларини кўп томонлама муҳокама қилиш ва инвестиция, энергетика, транспорт ва савдо соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича иштирокчи мамлакатларнинг қўшма ҳаракатлар стратегиясини шакллантириш учун платформа ҳисобланади.

Конференция давомида, шунингдек, иштирокчилар ва халқаро шериклар томонидан МОМИҲ дастурини амалга оширилган ютуқлар, жумладан, энергетика ва транспорт соҳасида ишлаб чиқилган, шунингдек, барқарор ривожланишнинг бир қатор устувор йўналишлари бўйича минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинадиган панел сессиялари бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: mift.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: