Тошкентда МОМИҲ дастурининг вазирлик конференцияси якунланди

Дата: 14:38, 15-11-2019.

Тошкент. 15 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкентда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг (МОМИҲ.) вазирлик конференцияси якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Тошкентда дунёнинг 20 мамлакатидан 180 делегатни – ҳукуматлар, вазирликлар, идоралар ва хусусий сектор вакилларини, 8 халқаро молия институтлари ва 10 халқаро ҳамкорлик ташкилотини ўз платформасида бирлаштирган" МОМИҲ дастурининг 18- вазирлик конференцияси ўз ишини якунлади", - дейилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, конференция давомида 2030 йил давомида МОМИҲнинг энергия, транспорт стратегияси тасдиқланди.

Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 2030 йилгача МОМИҲнинг туристик стратегиясини ва 2021-2025 йилларга мўлжалланган туризмга инвестицияларнинг минтақавий механизмини ишлаб чиқишда техник ёрдам кўрсатади.

Конференция якунида МОМИҲнинг иштирок этувчи давлатлар вазирларининг қўшма баёноти имзоланди. Ҳужжат иқтисодий боғланиш ва савдо, туризм, қишлоқ хўжалиги ва инсон тараққиёти соҳаларида 2030 йилгача бўлган МОМИҲнинг комплекс стратегиясини амалга ошириш бўйича кейинги қўшма ҳаракатларни белгилаб берди.

"Кейинги йил МОМИҲ дастурининг 20 йиллигини нишонлаш шафелигида бўлиб ўтади ва раислик белгиланган тартибда Афғонистонга ўтади", – деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: mift.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: