Тошкентда МОПДММ раҳбари билан халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди

Дата: 11:30, 23-01-2017.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – 22 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драгановни қабул қилди, деб хабар беради ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.

“Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва МОПДММ ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: