Тошкентда Москва Давлат халқаро муносабатлар институтининг Олий мактаби очилади
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Москва Давлат халқаро муносабатлар институтининг Олий мактабини ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Таълим муассасаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети базасида ташкил этилади. Икки олий ўқув юртининг вакиллари Тошкентда бу борада музокаралар ўтказдилар. Олий мактаб халқаро алоқалар бўйича мутахассисларни тайёрлаш билан шуғулланади”, - дея таъкидланади МДХМИ хабарида.
Шунингдек, томонлар университетлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг мумкин бўлган йўналишларини муҳокама қилдилар, хусусан, биргаликдаги магистрлик ва МВА дастурларини ташкил этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинди.