Тошкентда Муҳаббат Мусахонованинг шахсий кўргазмаси очилмоқда
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Бугун кечқурун Халқаро маданият карвон саройида рассом Муҳаббат Мусахонованинг “Биринчи қадам” номли расмлар кўргазмаси очилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Муҳаббат Мусахонова ёш бўлишига қарамасдан, Ўзбекистонда жуда таниқли рассомлардан. Унинг мойбўёқ услубида ишланган расмлар кўргазмаси “Соғлом бола йили”га бағишланган. Суратлар сюжетларида қизиқарли характерларга эга портретлар, ўзбеклар ҳаётидан лавҳалар, натюрмортлар, пейзажлар акс этган бўлиб, улар ёш рассомнинг профессионал маҳорати ошиб бораётганлигидан далолат беради”, -деб таъкидлашди Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.


