Тошкентда муҳожирлар ҳақидаги фильм премьераси бўлиб ўтди

Дата: 16:16, 03-10-2014.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда режиссёр Ҳилол Насимов олган янги “Гумроҳлар” фильмининг премьераси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Картина сюжети дунёнинг турли бурчакларига бориб қолган бир неча ўзбекистонлик муҳожирларнинг тақдири воқеаларига қурилган. Фильмдаги эсктремистлар таъсирига тушиб қолган баъзи картина қаҳрамонлари ҳаётда ўз ўринларини топа олмасдан ўзлари ва оилаларини барбод қиладилар.

“Биз фильмни бир йил давомида олдик. Олдимизда экстремизм ва терроризмнинг илдизлари нимада эканлиги, баъзи ёшларнинг бошқалар қўлида қуролга айланиш қолишига нима сабаб бўлишини тушиниш вазифаси турар эди. Биз буларнинг барини картинамизда қатор мисоллар ёрдамида таҳлил қилишга уриниб кўрдик. Ушбу ҳодисаларнинг қаерга бориб тақалишини билиб олиш учун Туркия ва АҚШга суратга олиш учун боришга тўғри келди”, – деб таъкидлади картина режиссёри Ҳилол Насимов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: