Тошкентда мумтоз мусиқа концерти бўлиб ўтади
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – 17 майда Тошкентда кириш барча учун текин бўлган опера-симфоник мусиқа концерти бўлиб ўтади. Концерт “Туркистон” саройинининг ёзги майдончасида ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектуризм” компаниясидан хабар беришларича, тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари олдида ҳам таниқли, ҳам бошловчи ёш мусиқачилар ўз маҳоратларини намойиш қиладилар. Улар мумтоз асарларни ижро этадилар.
Концерт ташкилотчиси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигидир.