Тошкентда Муса Жалилнинг 110 йилиги нишонланди
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Тошкентдаги Россия фан ва мадания марказида шоир, файласуф ва гуманист Муса Жалил туғилган куннинг 110 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Таниқли рус актёрлари Чўлпон Хаматова, Сергей Безруков, Марат Башаров ва бошқалар шоир шеърларини рус ва татар тилларида ўқигани тасвирланган видео тўплам кеча иштирокчи ва меҳмонларига яхши туҳфа бўлди”, - деб таъкидлашди Россотрудничествода.
Шунингдек, хотира кечасида Муса Жалил ҳақидаги “Ўлмасликка ҳукм қилинган” номли фильм ҳам намойиш этилди.