Тошкентда мутахассислар контрафакт билан курашни муҳокама қиладилар

Дата: 17:03, 12-11-2015.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – 18-19 ноябрда Тошкент шаҳрида “Муаллифлик ҳуқуқи соҳасида замонавий тенденциялар ҳамда контрафактга қарши кураш” мавзусида халқаро семинар ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Семинар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

ИМА маълум қилишларича, семинарда халқаро ва миллий экспертлар ҳамда ушбу соҳа мутахассислари маърузалар билан қатнашадилар.

Эслатиб ўтамизки, ИМА асосий мақсадларидан бири интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий мухофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ихтиролар, саноат намуналари, фойдали моделлар, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: