Тошкентда музейлар кунига бағишланган “Сукут ичидаги дунё” кўргазмаси очилмоқда

Дата: 15:25, 18-05-2016.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Бугун тошкент вақти билан соат 17.00да Ўзбекистон Давлат санъат музейида ёш рассомларнинг Халқаро музейлар кунига бағишланган “Сукут ичидаги дунё” кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Деярли барча муаллифлар ижодий йўларини эндигина бошлаганлар. Экспозицияда рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик асарлари тақдим этилган бўлиб, улар ягона концептуал ғоя остида бирлашган. Муаллифлар “Сукут” тушунчасини ўз-ўзини англашнинг ойнаси ўлароқ талқин қилган ҳолда, санъатда янги реалликни яратиш ва ижодий яратиш жараёнига томошабинларни ҳам жалб қилишга интилганлар”, - деб таъкидлашди музейда.

Кўргазма лойиҳаси иштирокчилари орасида Нормурод Негматов, Муслим Ғофуров, Маҳмуд Ҳожибоев, Фируз Харзатов, Ёқуб Бекназаров ва Сардор Эркиновлар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: