Тошкентда “Нақшларда мангулик сири” археологик кўргазмаси очилмоқда

Дата: 21:25, 12-01-2017.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда “Нақшларда мангулик сири” археологик кўргазмаси очилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Экспозиция Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма номидаги Халқаро карвон саройида ўтказилиб, ушбу марказнинг музейи коллекцияси экспонатларини намойиш қилади.

Кўргазманинг очилиш кунида давра суҳбати ўтказилиб, унда Карвон-сарай музейи мудири археолог Константин Шейко ва бошқа мутахассислар ўз тадқиқотлари ва реставрацион ишлари ҳақида гапириб берадилар.

Экспозицияда IX-XI асрлар ёдгорликлари қўйилган бўлиб, уларда Тошкент ва Сурхандарё вилоятларидаги қатор қазишмаларда топилган ёзувлар ва нақшлар акс этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: