Тошкентда наркосотувчи қўлга олинди

Дата: 16:28, 22-07-2015.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Тошкентда наркосотувчи қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Пойтахт ШИИБ ходимлари томонидан ўтказилган оператив тадбирлар давомида “Бектемир” ЙПХ постида Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи 42 ёшли шахс йирик партиядаги наркотик модда билан ушланди”, – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Унинг сумкасини текшириш чоғида 1 кг ошиқ “марихуана” моддаси топилди.

Ушбу факт бўйича жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: