Тошкентда наркотикларни ноқонуний сақлаш факти аниқланди
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда наркотикларни ноқонуний сақлаш факти аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2017 йилнинг 28 октябр куни, тахминан соат 15:00ларда, ички ишлар органлари ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, фуқаро 1998 йилда туғилган Абдуллаев Абдусаттор Абдусамат ўғли тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги 8,74 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган”, - дейилади Тошкент ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.