Тошкентда НАТО стратегияси тақдим қилинди

Дата: 16:16, 05-09-2014.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Альянснинг Марказий Осиё мамлакатлари билан саммити кун тартиби ва ҳамкорлиги масалалари Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетида ўтказилган тақдимот маросимининг асосий мавзулари бўлди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тақдимот НАТОнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро алоқа Бюроси, Тошкентдаги Буюк Британия ва Италия элчихоналари томонидан ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган мақсад – НАТОнинг ушбу саммити ва унинг Марказий Осиёдаги фаолияти ҳақида маълумот бериш бўлди”, – деб таъкидлашди Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонасида.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жордж Эдгар ушбу мамлакатнинг Уэльсдаги НАТО саммитидаги устиворликлари ҳақида сўзлаб берди. Элчи улар орасида Афғонистон ҳукуматига Халқаро ҳавфсизлик кучлари миссияси якунланиши муносабати билан кўмаклашиш, россия-украина низосининг оқибатлари ва НАТОга аъзо мамлакатлар хавфсизлигини мустаҳкамлаш режалари борлигини таъкидлади. Буюк Британия НАТОнинг барқарорлик ва хавфсизлик путур етказувчи янги чақирувларга қарши чиқа олиш қобилиятини оширишга кўмаклашиш ниятида.

Эслатиб ўтамизки, Уэльсда 4 - 5 сентябр кунлари НАТО саммити бўлиб ўтмоқда, унда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда.


Янгилик билан ўртоқлашиш: