Тошкентда навбатдаги болалар модаси фестивали бўлиб ўтмоқда
Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У жорий йилда 18 марта ўтказилмоқда. Тадбирнинг анъанавий ташкилотчиларидан бири “Осиё рамзи” дизайнерлар уюшмасидан маълум қилишларича, фестивалнинг январь ойидан бошланган биринчи босқичидан бери 100 га яқин истеъдодли дизайнерлар эскизларни тақдим этишди.
Якунда улар орасидан барча босқичлардан ўтган 20 финалчи танлаб олинди. Айнан улар 1 майда Ёшлар ижод саройида ўтказиладиган катта намойишда ўз коллекцияларини тақдим этадилар. 31 майда эса болалар кийимлари моделларининг намойиши бўлиб ўтади.
Жорий йилда фестиваль доирасида етакчи болалар модаси дизайнерларининг маҳорат дарслари ҳам уюштирилади. Улар орасида Ольга Яикова, Денис Томилин, Наталья Гормидер ва Даврон Тошматов кабилар бор.
Сурат манбаи: http://kultura.uz/view_2_r_7211.html


