Тошкентда навбатдаги “Санъат Санъатга қарши” кўргазмаси очилади

Дата: 16:58, 22-09-2015.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – 26 сентябрда Тошкентдаги Bonum Factum галереясида навбатдаги “Санъат Санъатга қарши” кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Галереядан маълум қилишларича, бу ерда анъанавий ва замонавий тасвирий санъат, академик ва ёш рассомларнинг расмларини кўриш мумкин.

Кўргазмада 20 ўзбек рассомларининг турли жанрлардаги 70 атрофида асарлари намойиш этилади. Бу ерда Акмал Нур, Бахтиёр Маҳкамов, Ғофур Қадиров, Вячеслав Усеинов, Леким Ибрагимов, Файхулла Аҳмадалиев, Евгений Панов, Сейран Куржемиль, Ринат Мансуровларнинг ишларини топиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Мақсуд Тўхтаев, Фаррух Аҳмадаллиев, Хуршид Зияхонов, Сергей Чуфарнов, Сергей Абатуров, Инна Сандлер, Диана Садикова, Дилшод Эшматов, Ғайрат Ибрагимов, Александр Барковский, Илхом Отабоев, Хуршид Сатторов, Саидбек Сабирбоевларнинг ишлари ҳам кўрсатилади.

“Санъат Санъатга қарши” кўргазмасининг асосий мақсади – ижодкорлар учун мунозара майдони яратиш. Гап бугунда рассом ихлосмандларга нима тақдим қилаётгани, бунда санъат тамалларига қанчалик амал қилаётгани ҳақида кетади.

Галерея эса бу рассом дунёқараши ва томошабин таъби учрашадиган жойдир.

Bonum Factum галереяси бу йил 5 йиллигини нишонламоқда. Ўтган йилларда бу ерда қатор халқаро ва республика кўргазмалари ташкил этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: