Тошкентда Навоий ва Бобурга бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Дата: 22:59, 09-02-2016.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат санъат музейида икки буюк тарихий шахс – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Музейдан маълум қилишларича, кўргазмада Ўзбекистоннинг таниқли рассомлари Чингиз Ахмаров, Жавлон Умарбеков, Бахтиёр Бобоев, Темур Сагдуллаев ва бошқаларнинг чизган расмлари намойиш этилмоқда.

“Тақдим этилган суратларда юқоридаги бадиий сўз усталарининг асарларидаги тарихий шахс ва образлар, шунингдек, улар ижод қилган муҳим акс эттирилган”, - деб таъкидлашди музейда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: