Тошкентда Наврўз байрамига янги кўприк очилади

Дата: 14:40, 06-02-2017.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда Наврўз байрами арафасида Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган жойда янги кўприк очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳада тирбандлик юзага келиб, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ортиқча вақт йўқотишига, ёқилғи сарфи ошиб, атроф-муҳит ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали мазкур йўл ўтказгич нафақат ҳайдовчилар ва пиёдаларга, балки шу атрофда яшаётган аҳолига ҳам бир қанча қулайликлар яратади”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Бундан ташқари, кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда.

Шунингдек, бу ерда ёғин-сочиндан ҳимоялаш мосламалари, эскалатор ва лифтлар ўрнатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: