Тошкентда нефтегаз соҳасида кадрлар тайёрлаш муҳокама қилинади

Дата: 15:33, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – 30 сентябрда Тошкентда “Лукойл” компанияси кўмагида “Халқаро компанияларда миллий кадрларни тайёрлаш ва ривожлантириш” халқаро конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” ширкати, “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси, И.Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университети ва Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, конференцияда етакчи нефтегаз соҳаси корхоналари, вазирлик ва давлат ташкилотлари, таълим муассасалари ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро компаниялар вакиллари қатнашадилар.

Таъкидланишича, халқаро компанияларнинг кадрлар тайёрлаш бўйича тажрибасини ўрганиш, Ўзбекистон компанияларида миллий кадрларни ривожлантиришга асосий ёндашувларни белгилаш кабилар конференциянинг асосий мавзулари бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: