Тошкентда нефтегаз тармоғи мутахассисларининг конференцияси бўлиб ўтди

Дата: 22:06, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда “Нефт ва газни қайта ишлаш, муқобил ёқилғи” мавзусида Республика илмий-техника конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Анжуман “Ўзбекнефтгаз” МХК ва “O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ, “O‘ZNEFTMAHSULOT” АК, ЎзНИО НГП билан ҳамкорликда ташкил этилди.

МХК маълумотларига кўра, тадбирнинг 6та йиғилиши давомида 37та муҳим маърузалар тингланди, 26таси эса стедли маърузалар шаклида тақдим этилди.

Конференцияда “Ўзбекнефтгаз” МХК, Бухоро ва Фарғона НҚЗ, “Нефтгаз ва кимё машинасозлиги заводи”, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Жаҳон банкининг лойиҳасини мувофиқлаштириш Гуруҳи, “Worley Parsons Uzbekistan Engineering” ҚК, “Автогазтаъминот” УК, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон-Япония ёшлар инновациялари маркази, ОЎЮ ва республикадаги бошқа манфаатдор корхона ва ташкилотларнинг раҳбарият таркиби ва етакчи мутахассислари иштирок этдилар.

Маърузаларнинг асосий мавзуси – энергияни сарфлаш жиҳатдан самарали технологиялардан фойдаланиб ва юқори ликвидли, бозорларда харидоргир ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлайдиган асосий ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш; газкимё мажмуаларининг ишлаб чиқариш қувватларини таъминлаш учун замонавий технологияларни қўллаш; нефт маҳсулотларининг сифатини ошириш ва халқаро стандартлар даражасигача етказиш; импорт ўрнини босишга қаратилган янги ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, ёқилғининг муқобил турларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш; саноат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилиш кабилар бўлди.

Маърузаларда шахсий хом ашё базасидан ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган катализаторлар, сорбент ва адсорбентлар, суперконцентратлар каби турли материаллардан фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олиниб, маҳсулот ишлаб чиқаришда дунёда кузатилаётган ривожланиш йўналишларини таҳлил қилишга алоҳида ўрин ажратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: