Тошкентда нефтегаз тармоғининг ўқув маркази очилди
Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда нефтегаз тармоғининг кадрлар салоҳиятини ривожлантирш учун ERIELL prof education корпоратив ўқув маркази очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У самарали бурғилаш пудратларини аниқлаш учун МДҲдаги учта энг яхши нефтегаз компаниясидан бири бўлган ERIELL халқаро нефть-хизмат кўрсатиш гуруҳи менежерлари ва мутахассисларининг профессионал ўсишини таъминлашга мўлжалланган.
Компания маълумотларига кўра, ўқув маркази И.М. Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали ҳудудида жойлашган.
Марказнинг инов тариқасида фаолияти 2018 йилнинг феврал ойида бошланган. Унинг таркибида бир ойлик Касбий ўсиш курслари асосий ҳисобланади. Курслар талабаларда инновацион фикрлаш, фаол таҳлилий фаолият ва нефть ва газ соҳасида самарали операцион бошқарувини шакллантиришга йўналтирилган.
Шу билан бирга ойлик курслар доирасида уқув машғулотларининг асосий қисми тингловчиларни асосий фаолиятидан узмаган ҳолда маърузаларни эрталаблари, амалий машғулотларни эса 8 академик соат миқдорида шанба кунлари ташкил этиш ҳисобига ўтказилади.
Касбий ўқувларнинг энг талаб юқори йўналишлари – стратегик менежмент, лойиҳа бошқаруви, таҳлилий фикрлаш, АТ-технологиялар, инновацион бошқарув, бизнес мулоқот психологияси ва бошқалардир.
Сурат манбаи: https://uz.sputniknews.ru


