Тошкентда немис экспозиция санъати тақдим этилади
Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Кузда Тошкентда немис томони кўмагида экспозиция яратиш санъатига доир қатор тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон Бадиий санъат академияси ва Тошкентдаги Гёте институти раҳбарлари тадбирнинг ташкилий масалаларини муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тошкентдаги Гёте институт раҳбари Юлия Ханскенинг хабарига кўра, жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида Ўзбекистонда экспозиция устаси Барбара Хайнрих меҳмон бўлади. У бу ерда маҳаллий музей ходимлари ва санъатшунослар учун “экспозиция майдони” мавзусида тренинг ўтказади.
Шунингдек, якунловчи кўргазма ҳам ташкил этилиб, унда экспозицияларни безатишнинг замонавий услуб ва йўллари намойиш этилади.
Ўз навбатида, Бадиий санъат академияси кўргазма учун жой, техник ҳамда ижодий кўмак бериш, Барбару Хайнрихни кўргазма учун асарлари танлаб олинадиган рассомлар билан таништиришни ўз зиммасига олди.


