Тошкентда немис фоторассомининг кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 13:51, 14-09-2015.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – 17 сентябрда пойтахтдаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида немис фоторассоми Арно Фишернинг кўргазмаси очилади. Тадбир Гёте-институт Тошкент ва Хорижий мамлакатлар билан алоқалар институти (ifa, Штутгарт) томонидан ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Гете-институтдан маълум қилишларича, Арно Фишер – таниқли немис фоторассоми. Кўргазмада унинг 140 атрофида ишлари намойиш этилади.

Экспозициядаги муҳим ишлардан бири Фишернинг “Берлин вазияти” номли ишидир. Сурат “Берлин девори” қурилишидан бир оз олдин – 1953-1960 йилларда туширилган. Суратни эълон қилиш 1961 йилда таъқиқланган, лекин айнан шу иш орқали сураткаш жамоатчилик эътиборига тушди. Унинг 1950-йиллар бошида олинган “Девордаги ёриқ” сурати узоқ йиллар ажратилган Берлин рамзи бўлиб қолди.

А.Фишера нафақат хужжатли суратлар билан қизиққан. Кейинчалик у таниқли немис актрисаси Марлен Дитрихнинг оқ-қора тасвирдаги суратларини ҳам олди ва унинг эътиборига тушди.

Шунингдек, экспозицияга ГДР чоп этилган “Sibylle” модалар журналида эълон қилинган суратлар ҳам кирган. А.Фишер ва унинг турмуш ўртоғи Сибилле Бергеман мода суратларида ҳақиқий инқилоб ясаагнлар. “Vogue” ва “Elle”даги одатий интеръерда олинган суратлар ўрнига улар оддий шаҳар кўчалари ва саноат интерьерларида суратлар ола бошладилар.

Кўргазманинг якунловчи бўлимида бранденбургдаги Гранзе шаҳрида олинган полароид суратлар қўйилган. Бу ерда Арно Фишер умрининг сўнгги йилларини ўтказган. Худди чизилганга ўхшаб усталик билан тушилрлган суратлар А.Фишернинг “Боғ” сериясига кирагн ва 2007 йилда Германияда алоҳида альбом сифатида эълон қилинагн.

Арно Фишер Германияда замонавий немис суратчиларининг бир неча авлодини тарбиялаган маҳоратли педагог сифатида ҳам танилган. Кўргазма доирасида унинг шогирдларидан бири Франк Гаудлиц (Frank Gaudlitz) ёш суратчилар учун маҳорат дарслари ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: