Тошкентда немис пианиначисининг концерти бўлади

Дата: 11:48, 29-05-2014.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – 3 июнда Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг Катта залида Германия Федератив Республикаси (ГФР) элчихонаси томонидан Германиялик пианиначи Анна-Мария Марковина ижросидаги классик мусиқа концерт ташкил этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Концерт дастурига Карл Филипп Эмануэль Бах асарлари киритилган. Бундан ташқари, икки ўзбек мусиқачиси - Бекзод Турдиев (най) ва Акмал Турсунов (ғижжак) Анна-Мария билан биргаликда ўзбек композитори Сулеймон Юдаковнинг асарларини ҳам ижро этадилар. Шунингдек, Анна-Мария Ўзбекистон Давлат Консерваторияси талабалари ва Глиер ҳамда Успенский номидаги республика ихтисослашган мусиқа академик лицейлари ўқувчилари учун маҳорат дарслари ҳам ўтказади”, - деб таъкидлашди ГФРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.
Тошкентдаги тадбирлар ниҳоясига етгач, Марковина хоним Нукус (5 июнда), Урганч (6 июнда) ва Фарғона (9 июнда) шаҳарларидаги мусиқа коллежларида концертлар ва маҳорат дарслари беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: