Тошкентда немис тили ўқитувчиларининг конференцияси бўлиб ўтади
Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда немис тили ўқитувчиларининг конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018 йилнинг 8-9 ноябр кунлари бутун Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасаларининг 200 дан ортиқ немис тили ўқитувчилари ўз малакаларини ошириш ва тажриба алмашиш учун учрашадилар. 12-марта ўтказилаётган тадбир Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Германиянинг Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида ишловчи маърузачилар, Гёте институти (GI), Германия Халқ Университетлари ассоциацияси (dvv) ва Хориждаги мактабларнинг Марказий бошқармаси (ZfA) томонидан ташкил этилган”, - дейилади Германия элчихонасининг матбуот-релизида.
Шундан кейин қайд этилишича, тадбир 8 ноябрда очиқ мунозара билан очилади. Унда Ўзбекистон Республикаси вазирликларининг таълимга масъул вакиллари иштирок этадилар. Икки кун ичида турли мавзулар бўйича амалий машғулотлар ўтказилади. Семинарларда Германия, Австрия ва Ўзбекистондан келган маърузачилар немис тилини ўрганиш бўйича кенг қамровли мавзуларни тақдим этадилар.
“Конференция – унда иштирок этаётган ўқитувчилар учун ҳар доим тажриба алмашиш ва ўз фанларини Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари ассоциацияси доирасида ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишда иштирок этиш имкониятини беради”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://smartprogress.do


