Тошкентда немис тили ўқитувчиларининг юбилей конференцияси бўлиб ўтади
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – 5-6 ноябрда Тошкентда Ўзбекистондаги немис тили ўқитувчиларининг анъанавий юбилей конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ГФР Ўзбекистондаги элчихонсидан хабар қилишларича, жорий йилда конференция 10-маротаба ўтказилади. Унда Ўзбекистон мактаб ва ОТМ 200 немис тили ўқитувчилари қатнашадилар.
Конференция Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Германия маърузачилари, Гёте-институт, Роберт Бош жамғармаси, Хориждаги мактаблар бошқармаси (ZfA, Германия) ва миллий ҳамкорлар томонидан ташкил этилган.
Тадбирнинг очилишида Германия ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари бошлиқлари, республика таълим вазирликлари ва ОТМ вакиллари иштирок этадилар.
Икки кун давомида турли амалий семинарлар ўтказилади. Улар орасида дарсларда немис мусиқа ва фильмларидан фойдаланиш, грамматика ва адабиётни ўқитиш каби мавзулар бор.
Конференция пойтахтдаги немис тили ўқитиладиган 60-мактаб биносида бўлиб ўтади. Мактаб “Мактаблар: келажак ҳамкорларидир” лойиҳаси (ГФР) аъзосидир.
Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги мактабларнинг 4% немис тили ўқитилади.


