Тошкентда немис тилли ҳаваскор театр труппаларининг IX фестивали бўлиб ўтади

Дата: 17:16, 09-09-2016.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – 10 ва 11 сентябрда Ўзбекистон Ёшлар театрида немис тилли ҳаваскор театр труппаларининг анъанавий IX фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон немислари маданий марказларининг Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғонадаги ҳаваскор театр труппалари иштирокчилари немис тилидаги спектаклларни кўрсатадилар. Фестиваль Бухородаги театр гуруҳининг “Автострада” фильми ва “Борса келмасга йўл” ҳикояси асосидаги “Сўнгги манзил” пьесаси очади. Унда йўлда тўхташлар вақтида кишиларнинг ҳаёт босқичлари кўрсатилади”, - деб таъкидлашди Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Самарқанддаги немис маданий маркази болаларнинг жамиятдаги муносбатлари, уларнинг бир бири билан тил топишишлари ҳақидаги “Ёзги лагерь” пьесасини қўяди.

Якшанба, 11 сентябрда Фарғонадаги ҳаваскор театр труппаси Ойбек Нишоновнинг “Чегирмаларсиз” постановкасини намойиш этади. У саратон ташхисига эга кишиларнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Якуний куни Тошкент театр гуруҳи швейцар драматурги Фридрих Дюрренматтанинг “Кекса аёлнинг ташрифи” пьесасини қўяди. Унда кекса мультимиллиардер аёл Клара Цаханассьян ўзининг собиқ жазманидан ўч олиши ҳикоя қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: