Тошкентда ноқонуний таксиларга қарши рейдлар бошланди

Дата: 15:14, 16-02-2016.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Тошкентда йўловчиларни ноқонуний ташишга қарши кампания бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент кўчаларига “Тошшаҳартрансхизмат” АК, Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ходимларидан ташкил топган 47 мобил гуруҳ чиқарилди. Улар ташувчилар ва бекатлардаги, транспорт тўпланган жойлардаги автолар эгаларининг йўловчи ташишга рухсат берувчи хужжатларини текширадилар”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимиятида.

Гуруҳлар пойтахт кўчаларида ноқонуний ташувлар ҳажмининг пасайишидан келиб чиққан ҳолда, 1 йилдан 2 йилгача ишлайдилар.

Текширувлар давомида аниқланган хусусий автомобиль эгаларига энг кам иш ҳақи миқдорининг 20 бараваридан 100 бараваригача жарима солинади, ходимлари йўловчи ташиш билан шуғулланаётган компаниялар раҳбарларига ЭКИҲМ 50 бараваридан 150 бараваригача жарима ундирилади.

Қайта қоидабузарлик эса ЭКИҲМ 25 бараваридан 75 бараваригача жарима ва 5 йилгача машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

$1 = 2846,63 сўм

1 ЭКИҲМ = 130240 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: