Тошкентда “НО театри ниқоблари” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 19:06, 08-08-2016.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Тошкентда “”НО театри ниқоблари” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда япон дизайнери Норио Фужиширонинг плакатлари тақдим этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбир Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва мамлакат Бадиий академияси томонидан ташкил этилган. Экспозиция Икуо Хираяма номидаги Халқаро карваон-саройда жойлаштирилган.
Таниқли япон график дизайнерининг шахсий кўргазмасида 40 ортиқ ишлар тақдим қилинган. Норио Фужиширо – Финляндия, Мексика, Польша, Болгария, Словакия, Дания, Франция ва бошқа жойлардаги халқаро афишалар кўргазмаларининг кўп марталик лауреатидир. У Япония график дизайнерлар уюшмаси аъзоси ҳамдир.
Маълумки, анъанавий Но япон театри XIV асрда пайдо бўлган бўлиб, олий киборлар орасида жуда машҳур бўлган. Бугунда унинг томошаларига истаган киши кириши мумкин Лекин томошани яхши тушуниш учун Шарқ драматик санъати бўйича маълум билимларга эга бўлиш зарур.
Рассомнинг сўзларига кўра, плакатлардаги НО театри ниқоблари инсон ҳисларининг энг чуқур жиҳатларини акс эттиришга қодирдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: