Тошкентда “Но” япон театри тақдим этилади
Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – 17 октябр куни Тошкентда “Но” анъанавий япон театрининг актёри, ЮНEСКОнинг “Япония миллий хазинаси” унвони эгаси Нобору Кацумининг чиқиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хотира кечаси” деб номланган чиқиш Япония ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилади.
Нобору Кацуми махсус дастур билан чиқади.
У 18 октябр куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “Но” театрининг саҳна санъати” мавзусида маъруза ўқийди.
Эслатиб ўтамизки, XIV асрда туғилган машҳур “Но” театри ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган қадимий япон анъанавий санъатларидан биридир. “Но” театрининг анъаналари бугунги кунга қадар ҳам ўзгармасдан келмоқда ва айнан шу нарса ушбу жанрнинг ўзига хослиги, шу жумладан, япон дунёқараши, санъатга бўлган муносабатининг ўзига хослигини кўрсатади.
“Но” анъанавий театри – рақслар, ритм, мусиқанинг товушлар, ҳолатлар ва ҳаракатларнинг уйғунлигидир. Унда ҳар бир товуш, ҳаракат рол ўйнайди. Томошада ортиқча ҳеч нарса йўқ. Актёрлар ўз фикрларини томошабинларга етказиш учун фақат қўшиқ, такрорлар, ҳайқириқ ва ўқишлар аралашмасидан иборат махсус услубни қўллайдилар.