Тошкентда Нодир Норматовнинг бадиий суратлар кўргазмаси очилмоқда
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Бугун Икуо Хираяма номидаги Халқаро карвон-саройда Нодир Норматовнинг “Тавка-қўрғон” номли шахсий бадиий суратлар кўргазмаси очилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Экспозицияга атрофдаги табиат, пейзажлар, Тавка-қўрғон археологик ёдгорлиги яқинида жойлашган Пошхўрд қишлоғи одамлари ва болалариниг кундалик ҳаётларини акс эттирган 70 ортиқ суратлар қўйилган. Муаллиф, ўзи ҳам шу қишлоқдан бўлгани ҳолда уларни 10 йилдан ошиқ вақт давомида қишлоқдошлари ҳаётини кузатиш давомида суратга олган”, - деб таъкидлашди мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.
Эслатиб ўтамизки, Тавка тоғ қалъаси Буюк ипак йўлидаги энг муҳим йўллардаги мустаҳкамланган қурилмалар тизимига кирган. Қазишлар давомида бу ердан эрамизнинг VII ва VIII асрининг биринчи ярмига таалуқли бадавлат тохаристонликларнинг ов ва базм саҳналари акс этган машҳур деворий ёзувлар топилган. Ушбу ёзувлар катта заллар ва бошқа қадимий меъморий ёдгорлик деворларини безаб турган.