Тошкентда “Ностальгия” корейс-ўзбек кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 13:07, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда Корея Республикаси ва Ўзбекистон рассомлари асарларининг “Ностальгия” номли кенг кўламли кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корея Республикаси элчихонасидан хабар қилишларича, экспозиция 15-21 ноябр кунлари Тошкент, Фарғона ва Андижонда бўлиб ўтаётган “Корея – Марказий Осиё карвони-2014” кенг кўламли акцияси доирасида ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “Корея – Марказий Осиё карвони-2014” акцияси жорий йилда тўртинчи маротаба бўлиб ўтмоқда ва Марказий осиё мамлакатлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: