Тошкентда ноёб савдо маркази қурилади

Дата: 13:41, 24-04-2017.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Олмазор туманида “Эски шахар” номли қадимий услубда ишланган ноёб савдо маркази қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Яқинда Ўзбекистон Президенти Олмазор туманидаги Нурафшон ва Форобий кўчалари кесишган жойда уч қаватли “Эски шаҳар” савдо маркази барпо этиладиган янги марказ лойиҳаси билан танишди. Бу ерда харидорларга қулайликлар яратиш мақсадида кафе, галерея, болалар ўйин майдончалари, автомобиллар тўхташ жойи ва бошқа объектлар қурилади. Марказ ишга тушгач, 250 киши иш билан таъминланади.

“Давлатимиз раҳбари мазкур савдо комплекси қуриладиган жойни кўздан кечирди. Марказнинг учинчи қаватида “Китоб олами” дўкони ва миллий кино санъатимиз хазинасидан ўрин олган фильмлар намойиш қилинадиган кинозал барпо этиш кераклигини таъкидлади”, - дея қайд этилади президентнинг матбуот хизматида.

Пойтахтда бундай йирик иншоотни барпо этишдан мақсад Эски шаҳар аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада оширишдир. Бунинг учун комплексни замонавий архитектура талаблари асосида қуриш, атрофини ободонлаштириш, одамларга қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Объектни келаси йил мартида фойдаланишга топшириш редалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: