Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди

Дата: 15:47, 21-04-2016.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Бугун пойтахтдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Осиё чемпионати Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилмоқда. Унда дунёнинг 32 мамлакатидан 300 атрофида спортчилар қатнашадилар. Чемпионатда 13 олимпиа лицензиялари ва 15 медаллар комплекти ўйналади. Турнирнинг кучли спортчилари орасида Лондон Олимпиадаси ғолиби Кинг Фен Лин (Хитой), унинг совриндорлари  Чун Хва Рянг (КХДР), Триатно (Индонезия) ва бошқалар бор”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон  Оғир атлетика федерациясида.

Ўзбекистон эркаклар термаси таркибига Адҳам Эргашев (-62 кг), Достон Ёқубов (-69 кг), Улуғбек Алимов ва Муҳаммад Бегалиев (-85 кг), Сардор Дўстмуродов ва Иван Ефремов (-105 кг), Руслан Нурудинов ва Рустам Жангабоевлар (+105 кг) кирганлар. Фарҳод Собиров (-94 кг) эса заҳирада.

Аёллар термаси таркибида Марина Сисоева (-53 кг), Лола Қодирова (-58 кг), Муаттар Набиева (-63 кг), Гулноза Аҳмедова (-69 кг), Дина Тожиева ва Манзура Мамасолиева (-75 кг), Омадой Отақўзиева (+75 кг) каби спортчилар бор.

Турнир 30 апрелга қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: