Тошкентда “O’zbegim” анъанавий маданият фестивали бўлиб ўтади

Дата: 18:56, 30-08-2017.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – 8 сентябрда Тошкентдаги Сайилгоҳ кўчасида “O’zbegim” анъанавий маданият фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, бу ерда энг катта паловни тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилиб, уни Гиннес рекордлар китобига киритиш режалаштирилмоқда.

Фестиваль дастуридан амалий санъат бўйича маҳорат даслари, дорбозлар чиқишлари ва халқ ўйинлари, гастрономик ярмарка, “Тандир-шоу”, модалар намойиши, ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерти ўрин олган.

Шунингдек, “O’zbegim” номи остидаги ёдгорлик маҳсулотлари растаси ва амалий санъат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хорижий ширкатлардан ушбу тадбирни хорижий меҳмонлар учун турлар дастурига киритишни сўрайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: