Тошкентда ОАВнинг Фредерик Старр билан учрашуви бўлиб ўтди
Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда “Ўзбекистоннинг янги юзи” китобининг муаллифи Фредерик Старр билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Унинг тақдимоти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга биринчи расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтган эди.
ХПК маълум қилишларича, “Фредерик Старр: “Ўзбекистоннинг янги юзи” мавзусидаги йиғилишда бир қатор нотиқлар иштирок этдилар. Улар орасида АҚШ ташқи сиёсатининг кенгаши қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти (CACI) директори Сванте Cорнелл, АҚШ ташқи сиёсатининг кенгаши қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти офиси координатори Жулиан Таккер, ШҲТ Бош котиби, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов, Халқаро тадқиқотлар ахборот-таҳлилий маркази директори Элдор Орипов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ҳузуридаги Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Шерзод Абдуллаевлар бор.
АҚШ ташқи сиёсатининг кенгаши қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти (CACI) раиси Фредерик Старр АҚШда мамлакатнинг янги тарихига бағишланган “Ўзбекистоннинг янги юзи” китобининг чоп этилиши ҳақида сўзлаб берди.
Китобда кўтарилган масалалар, шунингдек, унда тилган олинган долзарб ва масалаларнинг оқибатлари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг АҚШ учун стратегик аҳамияти, ўзбек-америка муносабатларининг истиқболлари ҳақида суҳбатлашилди.
Эслатиб ўтамизки, Фредерик Старр Марказий Осиё Россия ва МДҲ мамлакатлари тарихи бўйича Американинг етакчи экспертларидан биридир. У Оқ уй ва АҚШ Давлат департаменти раҳбариятига АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан ташқи сиёсати масалалари бўйича маслаҳат беради. Унинг Ўзбекистонга ёндашуви холислиги ва босиқлиги билан фарқланади.
У АҚШнинг “Янги Ипак йўли” стратегиясининг асосий ишлаб чиқувчиларидан бири ҳисобланади. Евроосиё мамлакатлари тарихи бўйича 20дан ортиқ китоблар муаллифи. У 2016 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этган.
Сурат манбаи: http://daryo-uz.com/ru/nachalas-vstrecha-mirziyoeva-i-gani-v-uz/