Тошкентда очиқ дастурий таъминот бўйича ўзбек-корейс форуми бўлиб ўтмоқда

Дата: 11:18, 15-07-2016.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – 13-15 июлда Тошкентда эркин ва очиқ дастурий таъминот (ЭОДТ) масалалари бўйича ўзбек-корейс форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетин (IUT) хабар беришларича, форум Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Корея IT-саноатини рағбатлантириш миллий агентлиги (NIPA), Корея Савдо ва Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги (KOTRA) ва бошқалар томонидан ташкил этилди.

Форумда иштирок этиш учун “NIPA”, “Bridgesoft”, “Publion”, “Cubrid”, Корея Эркин ва очиқ дастурий таъминотни ривожлантириш уюшмаси, “Korea Small & Medium IT Business Export Cooperative” ва бошқаларни ўз ичига олган делегация Ўзбекистонга етиб келдилар.

13-июл куни Корея делегацияси Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрдилар. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги тақдимотларда давлат вакиллари ва хусусий тармоқ вакиллари, ҳамда талабалар иштирок этдилар. Муҳокамаларда Корея делегацияси бепул маълумотлар базаси ва таълим учун “Moodle” тизимини тақдим этилди.

14-15 июл куни форум доирасида “давра суҳбати” ва ЭОДТ бўйича конфереция ўтказилди, жумладан, унда “NIPA” Президенти Юн Джонг Лок иштирок этди.

Қўшимча ўрнида, ЭОДТ – дастурий таъминот тури бўлиб, ундан фойдаланиш учун уни эркин кўчириб олиш ва унинг кодига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: