Тошкентда OGU 2014 конференцияси бошланди
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – 14 майда пойтахтдаги International Hotel меҳмонхонасида “Ўзбекистон нефть ва гази - OGU 2014”ҳалқаро нефтегаз конференцияси бошланди. Ушбу тадбир ITE Uzbekistan кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкорлари томонидан ташкил этилган, дея хабар беради UzDaily.uz.
Конференция “Ўзбекнефтегаз” МХК кўмагида ўтказилмоқда.
14-15 май кунлари бу ерда “Ўзбекистонда нефтегаз саноатининг ривожланиши”, “Халқаро ҳамкорлик – муваффақиятлар тарихи ва янги имкониятлар”, “Углеводородларни чуқур қайта ишлаш технологиялари”, “Ўзбекистонда сланец ёқилғиларини қазиб олиш имкониятлари”, “Ўзбекистон нефтегаз саноатидаги лойиҳаларни молиялаштириш” каби мавзулар муҳокама қилинади.
Конференцияни ўтказишдан мақсад – нефт ва газ қазиб олиш билан шуғулланувчиларнинг ўз пудратчи ва етказиб берувчилари билан ҳамкорлигини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Тадбирда дунёнинг 22 мамлакатидан ташриф буюрган 400 делегат қатнашмоқда. Улар орасида 120 ортиқ экспертлар ҳам бор, деб ёзади нашр.