Тошкентда ОИТСга қарши курашга бағишланган анъанавий ҳайрия концерти бўлиб ўтади

Дата: 17:04, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – 19 январда Халқаро Вестминстер университетида ОИТСга қарши курашга бағишланган “Voices of Goodness” анъанавий ҳайрия концерти бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Концертда университетнинг истеъдодли талабалари билан бирга таниқли эстрада ижрочилари, халқаро ва миллий конкурслар лауреатлари Жасур Мирсагатов, Бобур Ўразалиев ва Улуғбек Ҳолиқовлар ҳам қатнашадилар”, – деб таъкидлашди университет матбуот хизматида.

Концерт ОИТС билан болалар ва аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳайрия акцияси якунини ҳам билдиради. Бу мақсадларда концерт залида эҳсон учун қутилар ўрнатилади. Концертдан йиғилган барча маблағлар ОИТС бўлган оналарда туғилган эмизикли болалар учун озуқа олиш ва ОИТСга чалинган ўсмирлар учун поливитаминлар ҳарид қилишга сарфланади. Шунингдек, ОИТС билан яшаётган аёлларни иш билан таъминлаш учун ускуналар сотиб олиш ҳам режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: