Тошкентда олдин ёпиб қўйилган кўчалар автотранспорт ўтиши учун очилди

Дата: 15:38, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда олдин ёпиб қўйилган кўчалар автотранспорт ўтиши учун очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Жумладан, бугун эрталаб Ҳамид Олимжон кўчасидан “Тараққиёт” кўчасига қараб Тошкент тиббиёт академияси (собиқ ТошМИ) йўналишидаги йўл ҳаракат учун очилди.

Шаҳар ҳокимлиги тегишли хизматлари томонидан олдин ҳаракатни таъқиқловчи бетон тўсиқлар олиб ташланди. Шунингдек, ҳайдовчиларга тўғрига ўтиб кетишни кўрсатувчи йўл белгиси ҳам олиб ташланди.

Эслатиб ўтамизки, душанба куни Оқсарой қароргоҳи олдидаги Афросиёб кўчаси ҳам ҳаракат учун очилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: