Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг 14-мажлиси бўлиб ўтади

Дата: 09:54, 29-03-2018.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Бугун, 29 мартда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида жойлаштирилган хабарда айтилишича, ялпи мажлис 2018 йил 29 март куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари – 2018 йил 29 март куни соат 9.00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносининг фойесида рўйхатга олинади”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://www.norma.uz/parlament

Янгилик билан ўртоқлашиш: