Тошкентда “олтмишинчи йиллар” рассомлик оқими вакилининг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 19:19, 07-07-2016.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – 24 июлга қадар Ўзбекистон Бадиий академиясининг кўргазмалар залида  ўтган аср “олтмишинчи йиллар” рассомлик оқими вакили Александр Перовнинг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бадиий академиядан хабар қилишларча, Александр Перов (1936-2008) ишлари экспозицияси “Бизнинг меърос” ижодий лойиҳаси доирасида тақдим этилди. Кўргазманинг очилишида рассомни шахсан таниган кўплаб кишилар қатнашдилар. 

Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси Акмал Нуридиновнинг таъкидлашича, Александр Петрович Перов болалиги уруш билан боғлиқ кишилар авлодига мансуб. Шу сабабли ҳам унинг ижодида ҳарбий мавзу алоҳида ўрин эгаллайди.

Ўтган аср “олтмишинчи йиллар” рассомлик оқими рассомлари нафақат яхши тасвирий санъат усталари, балки яхши инсонлар ҳам бўлишган. Улар урушни, унинг оқибатларини кўрганлар, шу сабабли ҳам ҳаётни унинг барча кўринишларида қадрлаганлар”, - деб таъкидлади А.Нуридинов.

Мутахассислар А.Перов – ижодига романтика ва драматизм хос бўлган кўпқирали рассом бўлганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Маълумот ўрнида, Александр Перов Чимкент шаҳрида туғилган. Ўз вақтида Тошкентдаги Республика бадиий билим юртига ўқишга кирган, кейин Островский номидаги ТТРИни тугатди. Ижод баробарида А.Перов дарс бериш билан ҳам фаол шуғулланган.

Янги экспозицияда турли фондлар ва оилавий архивдан ўрин олган ишлари ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: