Тошкентда опера ва балет санъати фестивали бўлиб ўтади
Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – 25 апрел-5 май кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта театрида IV “Тошкент бахори 2017” опера ва балет санъати халқаро фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Фестиваль Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Алишер Навоий номидаги ДАКТ томонидан ташкил этилган.
Фестивалда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон опера ва балет санъатининг энг яхши вакиллари қатнашадилар. Улар ўзбек бельканто усталари билан биргаликда томошабинларга опера ва балет санъатиниг гўзал ва абадий санъати намуналарини тақдим этадилар, улуғ мумтоз композиторлар ижодини янгидан кашф этишга имкон берадилар.
IV ”Тошкент бахори 2017” опера ва балет санъати халқаро фестивали опера ва балет санъатини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.