Тошкентда “...орасида” номли кўргазма очилмоқда

Дата: 18:32, 16-11-2016.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – 19 ноябрда тошкентдаги Bonum Factum галереясида ёш ҳайкалтарош ва рассом Носирҳожи Фатхуллаевнинг “...орасида” номли шахсий кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У DaLaHast гуруҳининг мультимедиа лойиҳаси билан бирга ташкил этилган.

Ташкилотчиларга кўра, муаллиф ёшлигига қарамасдан 30 расм ва  9 ҳайкалтарошлик ишидан иборат катта кўргазма тақдим этмоқда. Унинг ҳайкалтарошлик ишлари юқори  эстетизми, рассомлик ишлари эса сирлилиги билан кишини ҳайратга солади.

Кўргазманинг “...орасида” деб номланиши муаллифнинг томошабин билан мулоқотга интилишини кўрсатади.

Таъкидлаш зарурки, ёш муаллиф республикадаги турли конкурсларида ҳайкалтарош ва рассом сифатида кўплаб маротаба қатнашган.

Носирҳожи Фатхуллаев 2015 йилда Халқаро санъат фестивалида ўзининг “Шамол”  портрети ва “Кутиш” декоратив композицияси каби ҳайкалтарошлик ишлари, “Қарор масъулияти” каби рассомлик иши билан қатнашмоқда. Сўнгги асар москвалик таниқли ҳайкалтарошлар Зураб Церетели ва Игорь Бургановнинг устахоналарида яратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: