Тошкентда “Орел и решка” тревел-шоуси суратга олинмоқда
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда украинанинг саёҳатлар ҳақидаги “Орел и решка” теледастури суратга олинмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мана у – Ўрта Осиёнинг энг асосий миллионлик шаҳарларидан бири бўлган Тошкент! “Перезагрузка-3” тинмасдан ва шаҳар гўзалликларига чалғимасдан суратга олишда давом этмоқда. Лекин паловга чалғишга тўғри келди...”, - дейилади теледастур сайтига жойлаштирилган хабарда.
Бундан ташқари, 4 октябрда “Орел и Решка”нинг Instagramдаги саҳифасига Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари акс этган суратлар қўйилди. Изоҳлардан дастур 11 ноябрда эфирга чиқиши маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 3 йил олдин “Орел и Решка. Шоппинг” Самарқандда бўлган эди.
Сурат манбаи: из http://uz24.uz