Тошкентда Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик траст фонди тақдим этилди

Дата: 14:37, 04-06-2019.

Тошкент. 4 июнь. ЎзТАГ – Тошкентда Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик траст фонди тақдим этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Европа кенгаши президенти Дональд Тускнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «Hyatt Regency» меҳмонхонасида Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик траст фонди тақдимоти бўлиб ўтди", - деди Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Д. Туск ўз нутқида ишонч фонди ташкил этиш ташаббуси БМТ томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланганини ва 2018 йил 27 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида Нью-Йорк штаб-квартирасида Ўзбекистондаги Оролбўйи ҳудуди учун ишончли фондни тақдим этиш ва ишга тушириш бўйича юқори даражадаги махсус йиғилиш ўтказилганини таъкидлади.

"Бугунги кунда ишонч фонди веб-сайти ишга туширилди (www.aral.mptf.uz). Ўзбекистон томонидан халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бу борадаги ишлар тўғрисидаги ҳар томонлама статистик ва таҳлилий маълумотлар мунтазам янгиланиб борилади", - деб якунланади хабар.

Эслатиб ўтамиз, Европа кенгаши раиси Дональд Туск Марказий Осиё мамлакатлари – Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга 29 майдан 2 июнгача ташриф буюрган.

 

Сурат манбаи: mift.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: