Тошкентда ош консерваланган ҳолда сотила бошлади
Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – “Тошкент палови” консерваси Ўзбекистон пойтахти супермаркетлари пештахталарида пайдо бўлди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
Маҳсулотни ишлаб чиқараётган компания таом узоқ муддат сақлансада унда консервантлар мавжуд эмаслиги, палов таъми унга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини маълум қилдилар.
“Тошкент палови” 670 гр. ва 335 гр. бўлган металл банкаларда навбати билан 22 770 сўм (Ўзбекистон МБ курси бўйича $9) ва 11 700 сўм ($5 атрофида) нархларда чиқарилмоқда. Айни пайтда Тошкентдаги маҳаллий емакхоналарда оддий ошнинг 300 граммлик стандарт порцияси 7 минг сўм ($3 атрофида) туради.
“Консерваланган паловнинг чиқарилиши истеъмолчиларда қизиқиш уйғотди. Кимдир уни қизиқиб, қимдир хориждаги яқинларига тавсия қилиш ёки жўнатиш учун еб кўрмоқда”, - деб ёзади маҳаллий нашрлар.


